“Адолат” кўкрак нишони – сенатор кўксида

19.02.2021 16:02:35

Ватан равнақи, юрт тараққиёти йўлида қилинган меҳнат, албатта, ўз мевасини беради. Бинобарин, бугун “Инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган ғоя ҳар бир сафдошимизнинг қалбидан мустаҳкам жой олиб, уларни Ватан тараққиётига ҳисса қўшиш, рўй бераётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундамоқда.

Мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, халқимиз маънавиятини ҳар томонлама бойитиш, халқ билан мулоқот, эл манфаатларини кўзловчи амалий ишларда партиямиз фаолларининг, депутатларнинг ўрни беқиёс. Қувонарлиси, бундай ташаббускор, фидоий аъзолар партиянинг Самарқанд вилоят Кенгашида ҳам кўплаб топилади.

Хусусан, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, сенатор Гавҳар Алимова партия соҳасидаги кўп йиллик фаолияти, депутат сифатидаги саъй-ҳаракатлари билан халқимиз назарига тушган. Бу партия томонидан депутатимизни “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлашга асос бўлди.

Гавҳар Алимовани мазкур мукофот билан муборакбод этамиз!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+