Адолатчи аёллар шарафланди

11.03.2021 14:03:07

Мамлакатимизда хотин-қизлар, дилбар аёллар, мунис онахонларни улуғлаш, эъзозлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Ўзбек аёлининг оилада, меҳнат жамоасида, маҳалла-кўйда, жамиятда ўз ўрни ва обрўси бор. Аёлларга бўлган ҳурмат-эҳтиромимиз Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида янада кенг қулоч ёйди, десак муболаға бўлмайди.

Куни кеча юртимиз бўйлаб 8-Март байрами  ўзгача шукуҳда нишонланди. Бунда Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлари ҳам фаоллик кўрсатишди. Ўзбекистон “Адолат”СДПдан сайланган Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Шукур Базаров ташаббуси билан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ адолатчи аёлларимизни "8-март-Халқаро  хотин-қизлар куни" байрами муносабати тақдирлаш мақсадида “Аёл – она, Аёл-мураббий, Аёл- раҳбар” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги хақида сўз борди. 

Зиёда Латипова,  партия фаоли:  

Биз аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз осмонга этди. Аёлларни эъзозлаган юрт доим файзли ва фаровон бўлади. Бу каби эътибор бизни янада шижоат билан меҳнат қилишга, мамлакатимиз ривожи учун муносиб ҳисса қўшишга ундайди.

Байрам дастури доирасида партия хотин-қизлар Жарқўрғон туман Аёллар қаноти Кенгаши томонидан тайёрланган байрам совғалари билан рағбатлантирилди.

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+