Адолатли  қайнона -  мустаҳкам оила гарови

05.03.2021 17:03:26

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилоятининг туман-шаҳар маҳаллаларида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ғолиблари аниқланмоқда.

Айнан шундай тадбирлардан бири ҳозирда Янгийўл туманида ўтказилди. Танловда Ўлмас ая Шомуратова ғолиб деб топилди.

-Тадбирдан кўзланган мақсад оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хонадонларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларнинг олдини олишдан иборат, — дейди партиянинг Янгийўл туман Кенгаши раиси, “Адолатнинг фаол адолатли аёллари клуби”нинг фаол аъзоси Мухтабар Умирзакова.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+