Андижоннинг бахтли “адолатчи” аёллари шарафланди

06.03.2021 11:03:07

Аёл-муқаддас, унинг пойида қанча бош эгсак оз. Чунки у она, опа-сингил, севикли ёр. Яна бугун раҳбар, олима, депутат, ишчи ва жамоат ишларининг олдинги сафида. Партиянинг энг ташакилотчиси ҳам у.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан халқаро хотин-қизлар куни арафасида ташкил этилган “Сизга таъзим, мунис аёллар!” дея номланган тадбир ана шундай таърифлар билан бошланди. Андижонлик  14 минг 900  нафар “адолатчи” опа-сингилларимизнинг турли соҳаларда самарали фаолият юритаётгани, сиёсий майдондаги ўрни ва жамоатчилик билан ишлашдаги ўрни эътироф этилди. Йил сайин партия  сафида уларнинг сони ортиб бораётгани таъкидланди.

“Сен барибир муаддассан, муқаддас аёл!” қўшиғи билан бошланган байрам дастури дилларга қувонч олиб кирди. Иштирокчиларнинг кўзларидаги қувонч, шодлик даврага янада файз киритди.

Тадбир якунида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+