Аёлга эътибор – муаммоларга ечим

30.04.2021 11:04:52

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигида партиянинг “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг устувор вазифалари” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлар,  “Аёллар қаноти”, “Адолатнинг фаол адолатчи аёллар клуби” аъзолари  ҳамда фаоллар  иштирок этди.

Тадбирда  партиянинг шаҳар Кенгаши раиси, “Адолатнинг фаол адолатчи аёллар клуби” аъзоси Г.Шарипова “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти ва олдинда турган устувор вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек, йиғилишда  сўзга чиққан  Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши  депутати,  шаҳардаги 1-оилавий поликлиника бош шифокори Ф.Асадова  жойларда хотин-қизлар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш, нафақат аёлнинг ўзи, балки оила аъзолари билан бир вақтда тиббий кўриклардан ўтиб бориш лозимлигини таъкидлади. Шу билан бирга,  ҳар бир оилавий поликлиникаларда хотин-қизлар саломатлигини назорат қилиш, касалликларни эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш мақсадида “Аёллар маслаҳатхоналари”нинг ташкил этилганлиги, қишлоқ оилавий поликлиникаларида ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.

–  Бўлиб ўтган йиғилишда опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш борасида йиғилиб қолган муаммолар ҳам очиқ-ойдин ўртага ташланди, – дейди Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати,  “Аёллар қаноти” шаҳар Кенгаши раиси Гулбахор Абдуллаева.Шу билан бирга, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, паррандачилик ва экин майдонларидан ер ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш тизими жорий этилгани ҳар бир аёл, ҳар бир она, ҳар бир хотин-қизнинг қалбида чуқур миннатдорлик ва эртанги фаровон ҳаётга ишонч туйғуларини уйғотиши шубҳасиз, албатта.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+