Аёлга эътибор – жамиятга эътибор!

09.03.2021 10:03:53

Давлатимиз раҳбарининг ҳалқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маросимдаги нутқи ҳар бир ўзбек аёлининг қалбини ҳаяжонга, фахр ва ифтихорга тўлдиргани шубҳасиз.

Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида “Бундан буён Ўзбекистонда бирорта ҳам аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди” дея алоҳида таъкидладилар.  Жорий йилда турмуш шароити оғир бўлган аёллар ҳамда ёлғиз онаси қарамоғида ўсган  қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида буджетдан 210 миллиард сўм, бошпанаси бўлмаган аёлларни ижара асосида ижтимоий уй-жойлар билан таъминлаш учун яна 211 миллиард, боқувчисини йўқотган ҳамда ўзгалар парваришига эҳтиёжманд бўлган  хотин-қизларга  моддий ёрдам бериш  ва малакали тиббий  ёрдамга мухтож аёлларни даволаш учун 110 миллиард  сўм,  аёллар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча равишда 600  миллиард сўм ажратилиши эса бу эътиборнинг мислсиз ифодаси бўлди дея оламиз.  

Айтиш жоизки, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, юксак эътибор туфайли  аёлларимиз бугун нафақат оиланинг, балки жамиятнинг етакчи кучига айланиб бормоқда. Сиёсий жараёнларда бевосита иштирок этиб ҳокимият тизимида ҳам ўз иқтидорларини кўрсатиш билан бирга ибрат ҳам бўлиб келмоқдалар. Партиямиз сафида ҳам бундай аёллар кўплаб учрайди. Биргина Ўзбекистон СДП нинг Бухоро вилояти Аёллар қаноти мисолида оладиган бўлсак, бугунги кунда  партиянинг Аёллар қаноти мингдан ортиқ хотин-қизларни ўзига жалб қилиб ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда кўмак бериб, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишга ўз ҳиссасини  қўшиб келмоқда. 

 Зулфия АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Бухоро вилояти

                                 Шофиркон туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+