Аёллар фаоллигини ошириш бўйича таклифлар берилди

08.09.2020 13:09:28

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам хотин-қизларнинг маънавий, интеллектуал, касбий салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши
16 мингдан ортиқ аёлларни бир сафга бирлаштириб, асосий эътиборларини хотин-қизларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини янада ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширишга қаратишмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашида партия “Аёллар қаноти” Кенгашининг навбатдаги конференцияси онлайн тарзда ўтказилди.

Конференцияда вилоятдаги барча туман, шаҳар партия ташкилотларидан сайланган 32 нафар делегатлар, вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари  қатнашдилар.

Конференция ишида 2014-2019 йиллардаги фаолияти таҳлил қилиниб,  кун тартибидаги муҳим масалалар кўриб чиқилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қабул қилинган қарорлар юзасидан конференция иштирокчилари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг роли, улар томонидан бугунги кунда олиб борилаётган салмоқли ишлар ҳамда келажакда хотин-қизлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланди.

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Аёллар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+