Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!  

15.03.2021 21:03:01

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят “Аёллар қаноти” Кенгаши ҳамда партиянинг Узун туман “Аёллар қаноти” Кенгаши ҳамкорликда тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич партия ташкилотида “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилот аъзолари, мактаб ўқитувчилар жамоаси иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилинди.

Айтиш керакки, аёлларга нисбатан зўравонликлар асосан сифатсиз таълим сабаб бўлган паст иқтисодий кўрсаткичли оилалар бошига тўғри келади. Шу жумладан, аёлларга нисбатан зўравонликлар аёлнинг иқтисодий етишмовчилиги туфайли юз беради. Шуни айтиш лозимки, дунёдаги давлатларнинг кам қисми аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунларни қабул қилган.

Бу борада Ўзбекистон “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторига киради. Бу қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради.

Тадбир давомида ана шулар хусусида сўз юритилиб, аёлларга нисбатан зўравонлик ва репродуктив ёшидаги аёллар ўлими ва уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди.

У.Мамажонова, партия Узун тумани “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси:

Зўравонликнинг ҳар қандай тури инсон ҳуқуқларига қарши жиноятдир ва бу ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, хотин-қизлар орасида айнан саратонга чалиниш, безгак, юрак-қон томир касалликлари билан оғриш, автотранспорт ҳодисалари энг кўп учрайди. Мамлакатимизда тазйиққа учраган аёлларга ёрдам бериш, муаммоларига ечим топиш мақсадида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёллар учун реабилитация ва мослаштириш марказлари ташкил қилинган. Зўравонликка дуч келган аёллар учун 1046-рақамли “ишонч телефон“лари ишлаб турибди. Агар аёлларимиз зўравонликка учрасалар бемалол телефон қўнғироқлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан мурожаат қилишлари мумкин.

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

 

 

 Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+