Депутатимиз мурожаатларга ечим топмоқда

05.02.2021 10:02:00

Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати Ф.Палванова Чимбой тумани "Бердах" маҳалла фуқаролари йиғинида «Аёллар дафтари» рўйхатидаги хотин-қизлар билан учрашди.

Учрашувда Юртбошимиз ташаббуси билан давлатимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳунар ўрганишни, ўз ҳунари орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлашни истаган аёллар учун имкониятлар тушунтирилди. Бунинг учун хотин-қизлар томонидан амалга оширилиши керак бўлган касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиш, ташаббускорлик ва шижоат зарурлиги таъкидланди.

Хотин-қизлар мавзуга доир қизиққан саволларига тўлиқ жавоблар олган бўлса, айрим мурожаатлар жойида ўз ечимини топди.

Жумладан, «Аёллар дафтари» руйхатида турувчи Утеулиева Ританинг мурожаати бўйича ўғли Зейнетов Али депутат кўмаги билан тумандаги 19-сонли мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашадиган бўлди. Бу «Ёшлар дафтари» бўйича ҳам амалий ишлар йўлга қўйилганлигининг бир намунасидир.

Бундан ташқари «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг коммунал тўламлари ўрганилиб, депутатимиз кўмаги билан уларга моддий ёрдамлар ҳам берилди.

 

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

«Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+