Энг фаол депутат

14.12.2020 14:12:40

     Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг “Аёллар қаноти”  Кенгаши ҳамда Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Ахмадалиев ташаббуси билан ёшлар ўртасида #JONAJON_KONSTITUTSIYAMNI_MADH_ETAMAN номли онлайн  танлов эълон қилинди.   

Кўрик танловда иштирок этган фаол, ташаббускор  ёшларга Фарғона шаҳрида жойлашган “ИБРАТЛИ БЕКАМ” ўқув марказида касбга ўқитиш учун бепул йўлланмани қўлга киритиш имконияти берилди.

         Ушбу онлайн танловда юзга яқин ёшлар иштирок этиб, шулардан уч нафари касбга ўқитиш йўлланмасини қўлга киритди.

  1. ўринга – Фарғона шаҳар 22 умумтаълим мактабининг 9-Г синф ўқувчиси Мадинахон Наимова;

 

  1. ўринга – Қўқон Давлат педагогика институти Дефектология йўналиши 204-гуруҳ талабаси Нафосатхон Раимжанова;

 

  1. ўринга – Фарғона шаҳар 22-умумтаълим мактабининг 9-В синф ўқувчиси Мушаррафхон Ибрагимовалар сазовор бўлдилар!

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+