Хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди

05.02.2021 09:02:58

Яқинда «Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашига сайланган депутат С.Сайимова ўткан йилги Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, тумандаги «Маданият» ОФЙ   ҳудудидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг шароити билан яқиндан танишиб муаммоларини ўрганди.

Мақсад ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда уларни   касб-ҳунарга йўналтириш, қобилиятини юзага чиқариш, иш бошламоқчи бўлган хотин-қизларга эса янгидан иш бошлаши учун бизнес режалар билан таништириш.

Учрашув давомида «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи 1989 йили туғилган, уч нафар фарзанднинг онаси Казекеева Насиба имтиёзли кредит асосида тикув машинасини олишни, Умарова Ширин эса ўз оиласига даромад киритиш мақсадида  имтиёзли кредит асосида қора мол олиш истаклари борлигини билдирди.

Депутатимиз томонидан бошқада хонадон соҳибларининг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Даулеталий ХУДАЙБЕРГЕНОВ,

«Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+