Ислоҳотларда аёллар иштироки муҳим

06.03.2021 19:03:31

“Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши  ташаббуси билан туман Марказий кутубхонасида “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчилик роли: аёл, оила ва жамият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан туман  Кенгаши раиси Акром Сайдалиев  юртимизда аёлларни эъзозлашга, оилаларни мустаҳкамлашга хотин-қизларга  бўлган эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилганилигини чуқур эътироф этиб ўтди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад, бугунги кунда оилада, давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий манфаатлари тизимини такомиллаштириш, шунингдек,  мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимиз йигит-қизларини  ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказишда аёлларнинг ролини янада оширишдан иборат.

Шунингдек, юртимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, ташаббускор ва фаол аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда уларни оёққа туриб олишларида кўмаклашишга имкониятларни кенгайиши партиянинг сайловолди дастурида ҳам хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги кенг кўламли олиб борилаётган ислоҳотларнинг қанчалик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

- Мамлакатимизда хотин-қизлар учун муносиб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-маънавий ҳаётни қарор топтиришга алоҳида эътибор берилаётганидан, уларнинг аҳволини, турмуш шароитини яхшилаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат беради,  - дейди туман Кенгаши “Аёллар қаноти”  раиси  Б. Ортиқова. - Амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотда шак-шубҳасиз, аёлларнинг алоҳида  ўрни ва иштироки бор.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида ўз мавқеларини мустаҳкамлаб бормоқдалар.

Тадбирда  якунида  8 нафар кутубхона ходимлари партия аъзолига қабул қилиниб, хотин-қизларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+