Мўътабар аёллар, мунис опа-сингиллар шарафланди

09.03.2021 17:03:59

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида 8-март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоят ҳокими Т.Боболов мунис онахон ва опа-сингилларимизни байрам билан табриклаб,17 нафар аёлга "Мўътабар аёл" кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Ана шу меҳнаткаш, фидойи, жонкуяр, мунис аёлларимиз орасида партиядошимиз, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова ҳам Президентимиз қарорига асосан таъсис этилган "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди. Биз жонкуяр, фидойи, илғор депутатимиз Қизларшой Раҳматовани мазкур мукофот билан табриклаб, келгусидаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаймиз!

 

“Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+