Партия фаоллари мукофотланди

09.03.2021 18:03:37

Дурдона Шукруллаевна Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати бўлган. Бугунги кунда ҳам партия сафида туриб, унинг ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи Севара Абдуллаевна Убайдуллаева  ҳам партия Тошкент шаҳар Кенгашининг энг фаол аъзоларидан саналади.

Бугун ушбу фаол аёллар халқимиз олдидаги фидокорона мехнатлари учун давлат мукофотларига лойиқ кўрилди. Жумладан, Дурдона Шукруллаева «Дўстлик», Севара Убайдуллаева эса 2-даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланди.

Тошкент шаҳар партия ташкилотининг Аёллар қаноти аъзоларини ушбу мукофотлар билан қутлаган ҳолда кейинги фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Тўтинисо АБДУРАХМОНОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+