Талаба қизлар ўртасида  “Баҳор маликалари” танлови ўтказилди

07.03.2021 10:03:00

Фарғона далат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг  Аёллар қаноти ташаббуси билан “Баҳор маликалари” кўрик-танлови ўтказилди. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган мазкур танловда университетнинг табиий фанлар факультети талаба қизлари  иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан “Таништирув”, “Билимлар беллашуви”, “Пазандачилик маҳорати”,  “Эркин мавзу” шартлари асосида  маҳоратлари баҳолаб борилди.

Натижаларга кўра, кимё йўналиши талабаси Нозимахон Аҳмаджонова “Энг иқтидорли талаба”, биология йўналиши талабаси Гулмирахон Эргашбоева “Энг зукко талаба”, география йўналиши талабаси Матлубахон Мухторова “Энг билимдон талаба”, экология йўналиши талабаси Мунирахон Тоҳирова “Энг ораста талаба” номинацияларида ғолибликни қўлга киритдилар. Биология йўналиши талабаси Машҳурахон Машраббоева эса барча шартларни аъло даражада бажариб, биринчи ўрин соҳибасига айланди.

 Ғолибларга диплом  ҳамда  эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+