Зулфиянинг андижонлик яна бир издоши  

05.03.2021 12:03:50

Бу йилги баҳор Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши сафидаги фаол “ёш адолатчи” Меҳриноз Комилова учун омадли келди. Халқаро хотин-қизлар  байрами арафасида давлатимиз раҳбарининг қарори билан  Зулфия номидаги давлат мукофотига муносиб топилди.

Меҳриноз Андижон давлат тиббиёт институти магистиратурасининг талабаси. 1994-йилда туғилган. Олийгоҳда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга  тиббиёт соҳасида илмий изланишлар олиб бормоқда.  Ёш бўлишига қарамай 2 та патент, 1 та электрон услубий қўлланма, 1 та илмий-оммабоп китоб, 1 та амалиётга татбиқ ва 9 та рационализаторлик таклифларининг муаллифи. Қатор илмий-амалий журналларда ҳам ўз мақолалари билан қатнашмоқда.

Андижонлик бу Зулфиячи қиз партиямизнинг энг фаолларидан. “Ёш адолатчи” сифатида партиявий тадбирларда ташаббус билан чиқади. Айниқса, тенгдошлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг асосий муаллифларидан. Пандемия даврида Андижон давлат тиббиёт институтининг “Ёш волонтёрлар”и  сафида тарғибот ва соғломлаштириш тадбирларида ҳам фаол қатнашди.

Меҳринозни мусиқага ҳам меҳри ўзгача. Андижон туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактаби энг севимли маскани. Бўш қолди - шу жойда санъат билан шуғулланади. Фортепианода ўзбек, рус, турк миллий ва мумтоз мусиқаларини маҳорат билан чалади. Яна спортнинг сузиш тури бўйича қатор мусобақалар ғолиби.

Бир сўз билан айтганда, Меҳриноз Комилова бу юксак мукофотга бежиз муносиб топилмади. Унинг айтишича, энг катта ютуқлари ҳали олдинда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+