350 млрд. сўмлик буюртма таниш-билишгами?

30.12.2023 15:12:01

#Депутатлик_сўрови

Янги Тошкент дирекцияси раҳбари 350 млрд. сўмлик буюртмани қариндошига тегишли компанияга берди(ми?) Ушбу масалада тарқалаётган хабарлар юзасидан масъулларга депутатлик сўрови юборилди.
Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” ва “GOLD STEP INVEST” МЧЖ ўртасида “Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 магистраль йўллар кесишувидаги йўл ўтказгич”ни қурилиши учун тўғридан-тўғри, ҳеч қандай тендерларсиз шартнома тузилганлиги, бундай йирик лойиҳа коррупцияга, ўзаро таниш-билишчиликка асосланган ҳолда ҳал этилаётгани борасида хабарлар тарқалмоқда.


Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари томонидан масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+