“Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ишли бўлди

28.10.2022 10:10:05

 Ўзбекистон "Адолат" СДПдан сайланган халқ депутатлари Бандихон туман кенгаши депутати Содиқ Каримбердиев “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни шу мақсадда халқ вакили тумандаги “Обод юрт” МФЙда яшовчи аёлларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида маҳалладаги аҳоли билан суҳбатлашиш мақсадида уйма-уй юриб, мулоқотлар ўтказди.

 Лойиҳа доирасида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш, «Аёллар дафтарига» киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг бандлигини таъминлашга, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга, кредит ажратишга, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу амалий учрашув давомида депутат дастлаб «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»да турувчи хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Ўрганиш жараёнида 21 нафар хотин-қиз вақтинча ишсизлиги аниқланди. 

 -Президентимиз хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга ҳар бир раҳбар, депутат масъул эканлигини қатъий белгилаб қўйдилар. Биз давлатимиз раҳбари кўрсатмаларига асосан депутатлик гуруҳимизга мурожаат қилиб келаётган хотин-қизлар ва ёшларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатяпмиз,-дейди депутат Содиқ Каримбердиев.-Масалан, тумандаги «Обод юрт» МФЙда яшовчи хотин-қизлардан 12 нафари ишга жойлаштириш масаласида шу йилнинг сентябрь ойида менга  мурожаат қилишганди. Мен ушбу фуқароларни ҳақиқатдан ҳам ишсиз эканлигини ўрганиб, тумандаги 11-сонли МТТга депутатлик сўрови юборган эдим. Депутатлик сўровига биноан мурожаатчилардан 9 нафари ушбу муассасага ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашди. Қолган 2 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланиши учун Микрокредитбанк туман бўлими билан ҳамкорликда кам фоизли кредит олишида кўмаклашилди.

Моҳира Муҳаммадиева, “Обод юрт” маҳалла фуқароси:     

  • Жорий йил бошларида юзма юз мулоқотларда маҳаллада истиқомат қиладиган хотин-қизлар ишсизликдан қийналаётганлигини айтиб, депутатимизга шикоят қилган эди. Уларнинг маълум қилишича, 10 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларга иш сўраб мурожаат қилишган. Афсуски, уларнинг бу аризаси мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилмаган. Депутат мазкур мурожаатларни ўрганиб чиқиб, хотин-қизлардан уч нафарини туман тиббиёт бирлашмасига фаррош сифатида ишга жойлашиб олишида кўмаклашди. Дарвоқе, биргина шу август-сентябрь ойларининг ўзида депутат саъй-ҳаракати билан 20 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди.

      Изланган имкон топади, дейди доно халқимиз. Бугунги аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаётган депутатлар ҳамда партия фаолларининг хайрли ташаббуслари таҳсинга лойиқ.

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+