Боғотда депутатлик гуруҳининг сайёр қабуллари ўтказилмоқда

26.12.2023 14:12:11

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги “Нурафшон” шаҳарчаси ҳамда “Зарбдор” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимов ва гуруҳ аъзолари, "Қишлоқ хўжалигига хизматлар кўрсатиш агентлиги", “Нурафшон” шаҳарчаси ҳокими ёрдамчилари маҳалла етакчилари, фаоллари иштирок этишди.
“Нурафшон” шаҳарчасида бўлиб ўтган қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган ички йўлларни асфальт, шпец қилиш, уй-жойларни таъмирлаш, электр таъминотидаги узилишлар, чиқиндиларни ўз вақтида олиш ва моддий ёрдам билан боғлиқ мурожаатлар депутатлар томонидан эътиборга олинди ва тегишли ташкилот раҳбарлари номига депутатлик сўрови чиқарилди.
Сайёр қабул тумандаги "Боғзор" маҳалласи аҳолиси орасида давом этди. Электр таъминоти, уй-жой, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, бандлик, суюлтирилган газ таъминотидаги узилишлар, кўмир ёқилғиси, ичимлик суви тизими масаласи билан боғлиқ мурожаатлар тингланиб, депутатлик сўровлари жўнатилди. Баён этилган муаммоларнинг баъзилари зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилди ва қонуний ҳал қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.
Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Саодат МАШАРИПОВА,
“Адолат” СДП Боғот туман
“Аёллар қаноти” раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+