Дори воситаларининг нархини тартибга солиш

25.12.2023 21:12:34

Дори воситаларининг нархини тартибга солиш юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди
Бугунги кунда, дорихоналарда сотилаётган айрим дори воситаларининг нархлари қимматлиги масаласи кўплаб фуқаролар, жумладан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.


Ушбу масала жорий йилнинг сентябрь — ноябрь ойларида “Адолат” СДП томонидан жойларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганишлар давомида аксарият дорихоналарда сотилаётган таркиби ва хусусияти жиҳатдан бир хил бўлган хорижий ва маҳаллий дори воситаларининг нархлари ўртасида катта тафовут борлиги ҳамда ўзимизнинг айрим маҳаллий маҳсулотлар чет давлатларникидан анча қимматлиги аниқланди.
Натижада партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда партия экспертлари иштирокида мазкур масала муҳокама қилиниб, масъул идоралардан аҳолининг дори бозоридаги нархлар тафовути бўйича ҳақли норозиликларига нисбатан муносабат билдириши юзасидан депутатлик сўрови юборилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+