Кўп қаватли уйлар куз-қиш мавсумига тайёрми?

05.11.2021 17:11:41

Ҳар йили совуқ кун­лар яқинлашиши билан куз-қиш мавсумига  тайёргарлик бошланади. Шунга қарамай илгарлари коммунал хизмат соҳасидаги муаммолар аҳоли, айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг  эътирозларига сабаб бўларди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу масала кейинги йилларда долзарб вазифалардан бирига айланди. Эндиликда тизимдаги ислоҳотлар кўпчиликнинг ташвишига чек қўймоқда. Бугун кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига ҳавасингиз келади. Шунга қарамай савол туғилади: бу йил куз-қиш мавсумига қандай ҳозирлик кў­риляпти? Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутатлари жамоатчилик назорати тартибида Андижонда айни шу масалани ўргандилар.

Андижонда бу борада тизимли иш олиб борилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Кўп қаватли уй-жойларнинг ташқи кўринишиги ўзгаришлардан тортиб яратилган қулайликларни барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Кўп қаватли уйларга бўлган талаб ортиб бораётгани ҳам бунинг тасдиғи.

Ҳозирда вилоятимизда 1 минг 733 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларга  295 та ҳусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ҳамда 17 та бошқарув ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиляпти. Амалдаги йилда 61 та кўп қаватли уй-жойларда таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. Йил давомида режадаги ишлар тўла амалга оширилди.Жумладан, 24 та уйларнинг 10 минг 459 кв.м том қисмини, 81 та кириш йўлакларини таъмирлаш, 41 та темир эшиклар ўрнатиш, 17 та уйларнинг ички муҳандислик тармоқларини ва 46 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлар бажарилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш мақсадида, 9 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан, 18 та янги болалар майдончалари қуриш ва 13 та таъмирлаш, 52 минг кв.м тротуарларга брусчатка қоплаш,
564 погонаметр ирригация тизимларини таъмирлаш, 767 та ташқи ёритиш тизимларини таъмирлаш ишлари якунланди.

Шу ўринда вилоят марказида амалга оширилган ишларга эътибор қаратилди. Андижон шаҳардаги 5 та уйларнинг 9 та лифт мосламалари таъмирланиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.
2 та уйларга эса 4 та янги лифт мосламалалари ўрнатилмоқда. 104 та кўп қаватли уйларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, 7 та уйларнинг том қисми, 12 тасини ички мухандислик тармоқларини таъмирлаш, 101 та уйларнинг фасад ва 352 та кириш йўлаклари таъмирланди.

Албатта ҳар бир иш маблағга бориб қадалади. Кўп қаватли уйларни таъмирлашда бу борада муаммога ўрин қолмади. Сабаби тижорат банкларининг молиявий кўмаги иш самарадорлигини оширмоқда.

Ўз ўрнида берилган кредит маблағларини вақтида қайтариш чоралари кўриляпти. Аниқроқ қилиб айтганда, 27,1 млрд.сўм маблағ тижорат банкларига қайтарилди. Ҳозирда  ширкатларнинг қолган кредит қарздорлиги 115,7 млрд.сўмни ташкил этади.

Уй-жой ширкатлари фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Шу мақсадда ўтказилган хатлов натижалари асосида 295 та ширкатлар молиявий ва моддий техник ҳолати бўйича 3 тоифага ажратилди: 13 таси “яхши”, 72 таси “ўрта” ва 208 таси “оғир” тоифада. Шундан келиб чиқиб  шаҳар ва туманларда улар билан ишловчи бошқарув ташкилотлари тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5152-сон қарорига асосан, “эксперимент” тариқасида танлаб олинган,
Андижон шаҳридаги Ёйилма ва Соғлом авлод ҳудудида
26 та “оғир” тоифадаги ширкатлар бошқарувидаги 134 та кўп қаватли уйларни бошқариш мақсадида, очиқ танлов йўли билан “Шинам Маҳалла” бошқарув ташкилоти танлаб олинди. Бу ташкилот учун, Ёйилма МФЙ ҳудудидан алоҳида бино ажратилиб,  моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, 200 млн.сўм маблағ билан таъминланди.  2 та мотороллер ҳамда 20 турдаги зарурий кичик механизмлар, ҳом-ашё материаллари, оффис жиҳозлари олиб берилди. Натижада янги ташкилоттўлаўз фаолиятини бошлади. 

Асосий муаммолардан бири коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаслиги эди. Янги тизим асосида бу муаммо ҳам ечимини топмоқда. Мулкдорларнинг мажбурий бадал тўловларининг шаффовлигини таъминлаш мақсадида, 4980 та абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Mening uyim” тизимига киритилиб, фаолияти йўлга қўйилди.Натижада, аҳолига мажбурий бадалларни онлайн режимда интернет орқали амалга ошириш ҳамда мажбурий бадаллар тўлови ҳақидаги маълумотларни “шахсий кабинет” орқали назорат қилиш имконияти яратилди.

Танланган ҳудуд намунаси асосида, бошқа шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. Айни шу мақсадда ҳозирда 17 та бошқарув ташкилоти ташкил этилган бўлса, 2022 йил биринчи чорак якуни билан яна 8 та ана шундай ташкилот иш бошлайди. Бу ўз ўзидан аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш имконини беради.

Бир сўз билан айтганда, Андижонда кўп қаватли уйлада куз-қиш мавсумига тайёргарлик талаб даражасида. Мавсум кўнгилдагидек ўтказилади. Фуқаролар бунга жавобан ўзлари яшаб турган уй-жойларни тоза сақласа бўлгани.

Насиба Тўйчиева,

халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги

“Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

 

    

 

                                      

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+