“Меҳр ҳаракати” акцияси

20.12.2023 10:12:40

Юртимизда ёрдамга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оғир кунида уларга кўмакдош бўлиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси раиси ташаббуси билан бошланган “Меҳр ҳаракати” акцияси республикамизнинг барча жойларида давом этмоқда.
Халқимизга одат бўлган бағрикенгликнинг ифодаси бўлмиш ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисидан айрилган ёки ёрдамга зарурати бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, совуқ кунларни талафотсиз ўтказиб олишига кўмаклашилмоқда.


“Меҳр ҳаракати” доирасида “Адолат” СДП ва Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутатлари А. Оразбаева, К. Бужабаев, О. Зиватдинов, Д. Қличева, А. Хожаниязов, И. Бабаниязовлар томонидан тумандаги қаттиқ совуқ келиши натижасида катта талафот кўрган оила ҳолидан хабар олинди ва биринчи даражали озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Шу билан бирга Қўнғирот тумани “Адолат” СДП Кенгаши “Озодлик” сайлов округи депутати - Алмагул Оразбаева 2023 йил 18 декабрь куни Оқ Сарой кўчаси, 15а хонадонида яшовчи кам таъминланган Қалбаева Заурешнинг ҳолидан хабар олди. Оила аъзоларини қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаатларини тинглаб, уларга ўзининг амалий ва моддий ёрдамини кўрсатди.
“Меҳр ҳаракати” акцияси доирасидаги тадбирлар республика бўйлаб давом этмоқда.

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+