Саховатли депутатлар

26.12.2023 10:12:01

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббуси билан амалга оширилаётган “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Тўрткўл туманида ҳам турли тарғибот тадбирлари ва амалий ишлар олиб борилмоқда.


Тўрткўл тумани 17-Калтаминор сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати - Ўрингул Аллабергенова ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати - Мавлуда Султанова доим сайловчилар орасида.


Депутатлар “Адолат” СДПнинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Яшнобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаролар - Г. Гулимова, М. Матякубова, З. Рейимбоев, У. Рахимбоев ва ногирон фарзанди бўлган - М. Маткаримова ва кам таминланган Р. Жуманиязов хонадонларига ташриф буюришиб, кириб келаётган янги йил билан муборакбод этишди.

Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+