Тўхтаб қолган мактаб қурилиши депутат саъй-ҳаракати билан қайта бошланди

05.03.2024 12:03:48

Кундалик ҳаётдаги муаммо ва камчиликлар аҳолининг фаровон турмушига халал бермаслиги керак. Одамларни қийнаб келаётган ҳар қандай муаммо халқ олдида масъул бўлган мутасадди шахслар томонидан бартараф этилиши лозим. Президентимизнинг давлат хизматчилари олдига кўндаланг қўяётган муҳим вазифа ҳам аслида шундай.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш, камчиликларни ўрганиб, масъуллар иштирокида ҳал этиш мақсадида Нишон тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди.


Ўрганишлар давомида фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишда сифат ва самарадорликни ошириш борасида қатор камчиликлар кўзга ташланди. Энг аввало, кўп қаватли касалхонанинг беморларни юқоридаги бўлимларга олиб чиқадиган лифт ишламасдан қолгани кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Бунга масъул бўлган қурилиш ташкилоти томонидан сифатсиз таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Депутат шу ва бошқа камчиликларни аниқлаб, “Коммектор элеватор” ва “Emergency department” қурувчи фирмалари мутасаддиларига тез кунда лифтни ишлашини таъминлаш юзасидан кўрсатма берди.
Нишон туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар зали етарлича жиҳозланмагани туфайли маданий-маърифий тадбирларни намунали ўтказишда қийинчиликлар юзага келмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун келган келганларга 100 та стул етишмайди. 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига эса электрон кутубхона ташкил этиш учун компьютер жамланмаси керак. Бундан ташқари, Ғузор тумани билан чегарадош ҳудудда шу мактабнинг 100 ўринли филиали қурилиши ҳам асоссиз равишда тўхтаб қолган. Депутат муаммоларни обдан ўрганиб, Нишон тумани ҳокимлиги масъулларига 13-сонли умумий ўрта таълим мактабини 100 та стул билан таъминлаш, шунингдек, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 100 ўринли филиали биносини қуришга масъул бўлган “Шўртан ГКМ” МЧЖ ташкилоти мутасаддиларига эса қурилишни дарҳол бошлаш юзасидан тегишлича тушунтириш берди.
Депутат томонидан ўрганишларда аниқланган камчиликлар шу ернинг ўзида ечим топди. Бундан аҳоли мамнун бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+