Янги депутатлар сайланди

24.01.2022 15:01:13

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда сайланган номзодларнинг депутатлик мақомини эътироф этиш бўйича ахборот берилди ва сайланган депутатларга депутатлик кўкрак нишонлари тақилди. Унда "Адолат" СДПдан сайланган Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Абдулазиз Носиров ҳам бор.

Бундан ташқари, бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловларда “Адолат” СДПдан Саифназаров Сухроб Исмоилович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланди. Шунингдек, депутатларнинг 2022 йил учун иш режаси тасдиқланди.

 “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши янги сайланган депутатларнинг келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

 

 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+