Юксак маънавий қалб билан гўзалдир одам

26.12.2023 09:12:44

Муносабат

Юксак маънавий қалб билан гўзалдир одам

Дил билан ҳамоҳанг тафаккургина комил инсоннинг фикрлаш тарзини белгилай олади. Инсоннинг дунёқараши унинг маънавиятидан дарак беради. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, одам маънавий жиҳатдан етук бўлсагина, ҳақиқий инсон бўла олади. Дунёда энг адолатли жамият барпо этишда ҳозирги авлод кишиларидан юксак онглилик, ахлоқий поклик, меҳнатда фидоийлик, юқори интизом, тараққиётга интилиш, янгиликларни жорий этиш кабиларни талаб қилади.


Мен Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоси сифатида жорий йил 22 декабрь куни Президентимизнинг республика маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузаларини диққат билан тингладим. Матбуот ва ижтимоий тармоқлардан ҳам ўқиб чиқдим. Нурли келажак сари дадил қадам ташлаётган Ўзбекистонимизни ҳар томонлама ривожлантиришда, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашда таянч устуни ҳисобланган ёшларимизни ватанга содиқ руҳда тарбиялашга алоҳида эътибор қаратдилар. Маърифатпарвар жадидчилик йўналишида фаолият юритган аждодларимиз мероси бугун биз барпо этаётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлишини эътироф этдилар. Шу билан бирга Президентимиз: “Келажагимизни ёвуз кучлар қўлига бериб қўйишга асло ҳаққимиз йўқ” дедилар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшларга жонкуярлик билан мурожаат қилиб .
Президентимиз ташаббуслари билан 2024 йилдан эътиборан мамлакатимизда маданият ва санъат фестивалини доимий равишда ўтказиб бориш йўлга қўйилади. Ўзбек тилига эътибор кучайтирилади. Хорижий давлатлар фуқаролари ўзбек тилини мукаммал ўрганса рағбатлантирилади. Китобхонлик маданиятини ривожлантиришга эътибор янада оширилади. Вақти-вақти билан болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади. Айниқса, таржима асарларига тўланадиган ҳақ кўпайтирилиши, мусиқа йўналишида фаолият олиб бораётганлар ойлик маоши кескин оширилиши,ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг иш ҳақи 50 фоизга кўтарилаётгани ҳам соҳа фидоийларини чексиз қувонтирди. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари топшириқларига асосан барча босма нашрлар беш йил солиқ тўловидан озод этилмоқда.
Дарҳақиқат, жонажон Ўзбекистонимиз бугун иқтисодий ривожланиш йўлига ўтди. Юртимизга инвесторлар кириб кела бошлади. Барча соҳа тараққиётга юз тутди. Кўплаб тадбиркорлик шохобчалари, янги корхоналар ишга туширилди. Бунинг эвазига иш ўринлари ҳам яратилди. Халқимиз ишли бўлди. Энди маънавият ва маърифат, маданият, санъат ҳам гуркираб ривожланади. Бунинг учун истиқболи порлоқ ватанимизда барча имкониятлар мавжуд.

Руиддин Раупов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё
вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари
вилоят Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+