Депутат педагоглар билан учрашди

31.05.2022 15:05:28

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Қодир Жўраев ҳамда партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Жўрабек Жўраев Вобкент туманидаги 26-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, шу мактабда фаолият юритувчи педагог ходимлар билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда, ОМҚП депутати Қ.Жўраевнинг тумандаги ишончли вакили Ч.Тешаев, туман Халқ таълими бўлим мудир ўринбосари М.Фармонов,  мактаб директори М.Тохиров ҳамда педагог ходимлар иштирок этдилар.

Учрашув чоғида депутат Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш ва аҳолига етказиш бўйича ўз фаолиятини олиб борди.

Шунингдек, учрашувда конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган масалалар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашинди. Бевосита йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган қатор таклифлар ҳам билдирилди.

Учрашувда ОМҚП депутати Қ.Жўраев педагог ходимларга янги қарорлар, фармойишлар, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, ҳамда амалда тадбиқ этилаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритди. Педагог ходимларни қизиқтирган масалаларда ҳуқуқий тушунчалар берди.

Шу билан бирга ўқитувчилар томонидан депутат Қ.Жўраевга бир қатор муаммоли мурожаатлар келиб тушди. Депутат мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан биргаликда зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+