Депутат сайёр қабулда

07.06.2022 15:06:49

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Худайбергенов Турсинхан Айдарович, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович мутасадди вазирлик ва идораларнинг рахбарлари (масъул ходимлари) ишторокида Сергели тумани ҳокимиятида ўтқазилган “Сайёр қабул”да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулрух Анваровна ҳамда депутат ёрдамчиси Ш.Шомуродовлар иштирок этишди.

“Сайёр қабул давомида” ОМҚП депутати Г.А.Агзамова Президент маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов Ўзбекистон Республикасининг Президентининг Ҳалқ қабулхонаси Янгиҳаёт ва Сергели туман бўлим раҳбарлари, Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Хабибуллаевич, Янгиҳаёт тумани ҳокими Иногамов Ҳаёт Илясович ва ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда қабул ўтқазилди.

Янгиҳаёт тумани ҳокимининг мурожаатига кўра,Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги "2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
ПҚ-4565-сонли қарори билан тасдикланган инвестиция дастурига асосан, Янгиҳаёт (собиқ Сергели) тумани "Ёрқинҳаёт" махалласи худудидаги
566-сонли мактабгача таълим муассасасида реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган ва қурилиш ишларининг ўз вактида ва сифатли таъминланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январь куни Тошкент шахрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бўйича 4-сонли йигилиш баёни тасдиқланган. Тасдиқланган баённинг 16-бандида 566-сонли мактабгача таълим муассасасида бажарилаётган курилиш-монтаж ишларини уч оймуддатда белгиланган тартибда фойдаланишга топширилиши қатъиян кўрсатилган, аммо амалда қилинган ишлар талаб даражасида эмаслигини, тегишли асбоб-ускуналар ва маиший техника воситалари билан тўлиқ жихозланмаганлиги сабабли,
ОМҚП депутати Г.А.Агзамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг мажмуаси (масъул ҳодими) Э.Юсупов билан биргаликда 566-сонли мактабгача таълим муассасасида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишилди, МТМ ҳодимларидан қурилишга оид камчиликлар тўғрисида маълумот олинди. Мактабгача таълим вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим Бош бошқармаси бошлиғи Н.Фазилджанова билан бўлиб ўтган учрашув якунига кўра, улар томонидан белгиланган (“1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”)га 566-сон мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлигини маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорининг ижросида кўрсатилган муддатда амалга оширилмаётганлиги юзасидан Президент маслаҳатчисига маълумот киритилиши белгилаб қўйилди.

Жумладан; "Собиқ Сергели ярмаркаси" худудида фаолият олиб борган тадбиркорлик субъектлари (мулкдорларидан) ОМҚП депутатига келиб тушаётган мурожаатлар (компенсациия масаласида, мулкдорлар томонидан “ярмарка” фаолиятини қайта тиклаш таклифи) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Э.Юсупов иштирокида “Собиқ Ярмарка” ҳозирги кундаги ҳолати кўздан кечирилди,  Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов бошчилигида “Тошкент шахрида хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги хамда келгусидаги устувор вазифалар бўйича ўтказилган йигилиш”даги йиғилиш 231-сон баёнининг 8-бандида кўрсатилган: Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А.Артикходжаев), Тошкент шаҳар прокуратураси (Қосимов) биргаликда эътирозларга сабаб булаётган "Собиқ Сергели ярмаркаси" ҳудудида фаолият олиб борган тадбиркорлик субъектлари (мулкдорлари) билан ўзаро келишилган ҳолда уларнинг бузилган мулклари эвазига белгиланган тартибда компенсация бериш масалаларига аниклик киритиб, ҳал этилишини таъминлаш юзасидан топшириқ белгиланган.

Ушбу йиғилишнинг 5-бандида кўрсатилган Сергели тумандаги собиқ "Ёшлар боғи" ҳудуд аҳолиси таклифларини инобатга олган холда фаолиятини йўлга кўйиш учун Тошкент шахар маҳаллий бюджети кўшимча маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиб, курилиш монтаж ишларини 2022 йилда якунлаш тўғрисидаги таклифига розилик бериш кўзда тутилган бўлиб Сергели туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Махкамов Уткир Фахридинович ОМҚП депутати ёрдамчиси Ш.Шомуродовга ўрганиш давомида берган берган маълумотига кўра "Ёшлар боғи" 2022 йил 30 июн санасига фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Сергели туманида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактаби ҳам кўздан кечирилди. Бу мактаб депутат Агзамова Гулрух Анваровна ташаббуси билан давлат инвестицион дастурига киритилиб, 15 млрд. 215 миллион сўм маблағ эвазига тўлиқ қайтадан капитал таъмирланишга тушган. Ўрганиш натижасида “Бош пудратчи” таъмирлаш ишларини олиб бораётган «Me`mor Home» МЧЖ раҳбарининг берган маълумоти кўра 950 ўринга мўлжалланган мактаб таъмири жорий йилнинг 15 августига қадар  якунланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.А.Агзамова сайлов округида олиб борган учрашув ва ўрганишлар натижаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси томонидан ташкил этилган “Саёр қабул” ишчи гуруҳига тақдим этилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси,

Ш.Шомуродов

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+