Электрон тижорат соҳасидаги бюрократик тўсиқлар бартараф этилади

21.06.2022 09:06:55

2022 йил йил 20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Фракция аъзолалари «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан жаҳон иқтисодиётининг замонавий муаммолари ва тендецияларини ҳисобга олган ҳолда таҳририй ўзгаришлар киритилмоқда, шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсатининг янги йўналишлари билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, Қонуннинг амалдаги таҳририда электрон тижоратда фойдаланиладиган атамалар учун таърифлар берилиши назарда тутилмаганлиги, барча электрон тижорат субъектларининг роллари аниқланмаганлиги, электрон тижоратни ривожлантиришда давлат идораларининг ўрнини етарлича очиб берилмаганлиги қайд этилди.

Депутатлар ва қонун лойиҳаси ташабускорлари томонидан мазкур қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши натижасида, электрон тижоратни ривожлантириш йўналишида ҳуқуқий ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва электрон тижорат соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорликни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ишбиларманлик муҳитини яхшилаш, қўшимча иш ўринларини яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек Фракция йиғилишида, «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Маърузада таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган вақтдан буён кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида кўплаб муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Жумладан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ нормалар асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорида ҳамда бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари билан белгиланганлиги таъкидланди.

Қонун лойиҳаси ташабускорлари лойиҳанинг қабул қилиниши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлик бўлган қоидаларнинг ўзаро мувофиқлаштирилмаган нормаларни бартараф этиш имконини яратишини ва атамалар ҳамда тушунчаларнинг бирхиллигини таъминлашини қайд этди.

Бундан ташқари, йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Фракция аъзолари томонидан муҳокама қилинди.

Маърузада, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг исталган кунда никоҳни қайд этиш тартиби белгиланаётганлиги қайд этиб ўтилди.

Депутатлар томонидан никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати никоҳни қайд этишда бюрократия, ортиқча қоғозбозлик ва коррупциявий ҳолатларга олиб келаётганлиги, мазкур қонуннинг амалиётга жорий этилиши бундай ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу билан бирга, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам депутатлар муҳокама марказида бўлди.

Мазкур қонун лойиҳаси бўйича депутатлар ўзларининг савол ва таклифларини билдирдилар.

Хусусан, фракция аъзолари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясисига таклиф билан мурожаат қилдилар.  Маълумки, азим Тошкент шаҳрида мамлакатимиз тарихида чуқур из қолдирган атоқли шахсларнинг номлари  туман, метро бекатлари, кўча ва хиёбонларга  берилган бўлиб, улар шаҳарнинг турли жойларида жойлашганлиги сабабли баъзида фуқароларни чалкаштириб юбормоқда. Масалан, М.Улуғбек  номли метро бекати пойтахнинг М.Улуғбек туманида эмас, Чилонзор туманида жойлашган. Ғафур Ғулом номли метро бекати Шайхонтохур туманида, Ғ.Ғулом парки эса Чилонзор туманида жойлашган. А.Қодирий метро бекати Юнусобод туманида, А.Қодирий кўчаси эса  Шайхонтохур туманида жойлашганлиги, бу каби мисолларни яна узоқ давом этиш мумкинлиги депуталар муҳокама марказида бўлди.

Фракция аъзолари бу каби ноаниқликларни бартараф этиш, географик объектларни имкон қадар аниқ ва фуқаролар учун қулай тарзда номлаш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Мутасаддилар эса ушбу масала тез орада кўриб чиқилишини билдирдилар.

Шунингдек, Қонун лойиҳалари юзасидан депутатлар томонидан аниқлаштиручи саволлар берилди. Фракция аъзолари томонидан берилган саволларга Қонун ташаббускорларни тегишли жавоблари олиниб, ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилиши ҳамда қонун моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш тартиби бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+