Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби такомилаштирилмоқда

25.04.2022 17:04:53

2022 йил йил 25 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб депутатлар томонидан. “Ўзбкистон Республикаси Солиқ кодексининг 473-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ҚЛ-893-сонли Ўзбекистон Республикси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад бугунги кунда бозор иқтисодиётини кенг ривожлантириш, юртимизга инвестицияларни кенг жалб қилиш, аҳоли турмуш тарзини юксалтиришдан иборат.

Қонун лойиҳасида Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилаётган имтиёзлар бўйича депутатлар томонидан кенг муҳокама қилиниб, бир қатор таклифлар билдирди. Мазкур имтиёзлар асосида махсус иқтисодий зона иштирокчилари тасарруфида йилига ўртача 47,9 млрд сўм иқтисод қилинган маблағлар ўз қўлида сақлаб қолинади. Тадбиркорларда мазкур маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга йўналтириш имкони яратилилиши таъкидланди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилган.

Йиғилишда фракция томонидан “Ўзбкистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ҚЛ-900-сонли Ўзбекистон Республикси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун ташаббускор вакиллари томонидан қонун лойиҳаси юзасидан тушунтириш берилиб, бунда электрон тижоратнинг ахборот тизимларига интеграциялашган электрон тижорат платформалари орқали товарлар ва хизматларни сотишда битим нархи кўрсатилган ҳолда сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши шартлиги кўрсатиляпти.

Шунингдек, маърузачи томонидан “2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини мазкур солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида солиқ тўлашига алохида эътибор қаратди.

Давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишлари таъкидланди.

Қонун лойиҳаси бўйича депутатлар томонидан аниқлаштиручи саволлар берилди. Қонун ташаббускорлари фракция аъзолари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Бундан ташқари ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилиши ҳамда қонун моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш тартиби бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги қонун лойиҳаси “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҚЛ–904-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш бўлди. Бу қонун лойиҳаси бўйича фуқароларнинг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилиши белгилаб қўйилмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Миршод ҚЎЛДОШЕВ,

Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+