Фракция фаолияти: Ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади

18.10.2023 17:10:00

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан жами 15 та (диплом, лицензия, рухсатнома, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқалар) фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда.

Шунга кўра, 13 та қонунга фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилмаслик бўйича тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан ташқари, адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори БҲМнинг икки бараваридан бир бараварига камайтириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлашга, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга, идораларда фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ягона идентификаторлар асосида сақланиши учун ҳуқуқий асослар яратишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Манбаparliament.gov.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+