Фуқаролар мурожаати - депутатлар эътиборида

06.04.2022 09:04:20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Таваккал Чориевнинг Бухоро вилояти Пешку туманида сайловчилар билан бўлиб ўтган галдаги учрашуви ғоят самарали кечди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев дастлаб Пешку туманида бўлиб, 80 нафардан ортиқ туман фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказди.  Қабулда тумандаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинидан фуқаролар иштирок этиб, депутат Таваккал Чориевга турли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.  Хусусан 2 нафар фуқаронинг бандлик масаласида, 10 нафар фуқаронинг кредит, 3 нафар фуқаронинг уй-жойи кадастри шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

бухородепутат1

ОМҚП депутати Таваккал Чориев туман ижро ҳокимияти билан фуқароларнинг мурожаатларига ижобий ечим топиш мақсадида бажарилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдилар.

Шу билан бир қаторда ОМҚП депутати Таваккал Чориев томонидан Пешку туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 120 нафардан ортиқ ёшлар билан биргаликда учрашув ўтказилди.

Учрашувда туманда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, тикувчилик ва шу каби бошқа соҳаларда тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларга ер майдони, кредит ва субсидиялар ажратилиши белгиланди.

Мухтасар ЗОХИДОВА

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+