Ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди

20.09.2022 09:09:17

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, юртимиздаги ислоҳотларни янада такомиллаштиришга доир қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Ушбу нуфузли анжуман ва унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро ижтимоий-сиёсий ва таҳлил доиралари вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олингани қайд этилди.

Президентимизнинг ҳамжиҳатлик борасидаги муҳим ташаббуслари ҳамда “Самарқанд руҳи” келажакдаги халқаро муносабатлар ва глобал ўзаро таъсир доирасида алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди. Ушбу нутқдан келиб чиқиб, партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракция олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Мазкур ҳужжат билан Ички ишлар органларига ўз ташаббусига кўра наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+