Кодекснинг янги таҳририга нега эҳтиёж туғилди?

08.10.2021 19:10:27

Бундан 26 йил аввал қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодексида кўплаб ҳаволаки нормалар мавжудлиги, уни амалиётга қўллашда бир қатор муаммоларни юзага келаётганини кўрсатмоқда.

Иш берувчиларни, хусусан, қўшимча ишчиларни меҳнатга жалб қилишнинг содда шаклларини танлашга имкон берадиган мослашувчан иш режимларидан кенг фойдаланиш учун етарли шарт-шароитлар яратилмагани янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини қабул қилиш заруратини келтириб чиқарди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат - “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Қайд этилганидек, шу ва бошқа ҳаётий зарур талаблардан келиб чиқиб янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини кабул килиниши амалиётга қатор қулайликларни яратади. Бунда бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларининг мувозанати таъминланади, уларнинг ижтимоий ҳамкорликка жалб қилиниши ортиб, томонларнинг меҳнат натижадорлигига қизиқиши рағбатлантирилади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси орқали фуқароларнинг меҳнат фаолиятига жалб қилинишининг янги шаклларини фаол ривожлантиришни тартибга солиш, эгилувчан иш режимларидан кенг фойдаланиш учун жумладан, иш берувчилар томонидан ходимларни меҳнат жараёнига жалб қилишнинг соддароқ, оддийроқ шаклларини танлашга замин яратади. 

Эътиборли жиҳати, қонун лойиҳаси Меҳнат кодекси қоидаларини халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мослаш имконини яратади ҳамда меҳнат ҳуқуқи нормаларини фуқаролик, оила ва бошқа қатор ҳуқуқ соҳалари билан мувофиқлаштиради.

Йиғилишда “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасини қабул қилиш халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда почта алоқаси хизматларини яратиш ва фаолият соҳасидаги муносабатлар иштирокчиларига аниқлик киритади. Миллий операторларнинг Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва халқаро амалиётга, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга мос бўлишини таъминлайди.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасида бир қатор масалалар ўз аксини топмоқда. Хусусан, почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишлари ва почта алоқаси турларини белгилаш, тадбиркорлик субъектларининг почта алоқаси соҳасидаги фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилиш тамойили оркали амалга ошириш, ваколатли давлат органи ҳамда почта алоқаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини юритувчи давлат органини белгилаш, уларнинг вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилмоқда.

Йиғилишда халқ вакиллари таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳеч қандай салбий ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларни келтириб чиқармаслигини айтиб, мамлакат ҳудудида сифатли умумфойдаланишдаги почта алоқаси ва курьерлик алоқаси хизматларини кўрсатиш учун шароитлар яратиш, почта алоқасининг бетўхтов ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, қўшимча иш ўринларини яратиш имконини берадиган нормаларни лойиҳада акс эттириш таклифини илгари сурди.

Йиғилишда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+