«Олчазор»да нуронийлар учун янги имкониятлар

29.03.2022 12:03:19

Жорий йилнинг 24-27 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашув ўтказишлари белгиланган эди. Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулруҳ Анваровна 24 март куни пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманидаги “Олчазор” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда депутат билан бирга унинг ёрдамчиси Ш. Шомуродов, Янгиҳаёт тумани  Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари И.Худойқулов ва г. Тулагановалар, партия вакиллари, маҳалла фаоллари, шунингдек кенг жамоатчилик иштирок этди.

Бугунги кунда ушбу маҳаллада 5287 нафар киши истиқомат қилади. Хонадонлар эса 1250 тани ташкил қилмоқда. Булар ичида ёш-у қари ҳамда турли миллат-элат вакиллари аҳилликда яшаб келмоқдалар. Албатта, маҳаллада боқувчисини йўқотган, ёлғиз оналар, оталар, ёлғиз кексалар, кам таъминланган, ногиронлиги мавжуд оилалар ҳам йўқ эмас. Улар доимий ушбу маҳалла назоратида турадилар. Депутатга тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилишича, маҳаллада 58 нафар ногиронлиги мавжуд шахслар бор. Шундан 56 таси ногиронлик нафақаси билан таъминланган. Аҳоли бандлиги ҳам деярли яхши йўлга қўйилган. Бугунги кунда маҳаллада атиги 11 нафар ишсиз мавжуд. Маҳалла раиси Қодиржон Тошмуҳаммедовнинг таъкидлашича, маҳаллада биргина боғча ва мактаб йўқлиги асосий муаммо бўлиб турибди. Маҳалла аҳли билан учрашувда шунингдек, болалар стадионлари йўқлиги таъкидланди. Ушбу маҳалла фуқароси Ўткир Умаров агар стадион қурилса ёшлар томонидан спортга эътибор янада қучайиши, уларга бу катта руҳ бағишлашини айтди. Шунингдек, сўнгги йилларда туман миқёсида амалга оширилаётган ишлар туфайли кўчаларда светофорлар кўпайтгани йўловчиларга яхши қулайлик яратаётганини аҳоли мамнуният билан қайд этди.

Яқиндаги қарорга кўра, эндиликда пенсия ёшига етганлиги учун ишдан бўшатиш бекор қилинган эди. Ушбу янгилик маҳалла аҳли томонидан қувонч билан қабул қилинди. Шунингдек, "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги қарор бўйича тушунчалар берилди.  Унга кўра, ёшлар тарбиясига эътибор беришда нуронийлар тажрибасидан фойдаланиш, уюшмаган ёшларни нуроний отахонларга бириктириш, иш билан таъминланишларига кўмаклашиш, бунда фаол қатнашган нуронийларни Фахрий Нуроний мукофотига тавсия этиш кабилар маълум қилинди.

Учрашув давомида берилган саволларга  депутат г.А.Агзамова томонидан тўлиқ жавоб берилди. Депутат ҳар бир масала юзасидан Ўзбекистондаги ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил тўхталиб, уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларини  бирма-бир таништирди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+