Остона саммити остонасидаги ўйлар

13.10.2022 16:10:51

Дунё тамаддунга эришгани сари инсоният ҳам ўзаро ишонч ва ҳамкорлик, музокаралар йўлини танлаб ривожланиб бориши ҳақиқат эканлиги айтиб келинади.

Узоқ йиллардан бери онгимизга сингдирилган фикрлар шуки, инсоният энди қуроллар билан урушиш, бир-бирига таҳдид қилиш босқичидан ўтди, эндиликда инсоният муаммоларни фақатгина стол атрофида ўтириб музокаралар билан ечиш босқичига етиб келди деган ғоялар устувор эди.

Ҳозирда бутун дунёда ана шу принципдан оғиш кузатилмоқда. Аксинча, шундай инсонпарварлик тамойиллари асосида ташқи сиёсат олиб бораётган давлатлар ҳам бор. Ҳозирда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати очиқлик, прагматизм, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, чегарадош давлатлар билан қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш принциплари асосида олиб борилмоқда.

Айни кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити принциплари ҳам ана шу принципларимизга тўла мос келади.

Мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва мулоқот таназзулга учраган шароитда Ўзбекистон раҳбарининг саммитдаги иштироки ва ташаббуслари ҳозирги дунёдаги юзага келаётган иқтисодий, ўзаро товар айирбошлаш, транзит масалаларидаги мураккабликлар шароитида давлатлар ва халқларнинг бир-бирига ўзаро ишончи ортишига, ҳамкорликка хизмат қилади.

Ўзбекистон ҳар қандай масалани фақатгина дипломатик йўллар билан ҳал қилиш тарафдори бўлиб келмоқда ва барча тадбирларда ва амалий хатти-ҳаракатларда фаол позицияни эгаллаб келмоқда.

Кенгашнинг 2019 йилдаги Душанбе саммитида ҳам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилган эди. Ушбу ташаббуслар Осиё минтақасининг хавфсизлиги, ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Улар, асосан, ёшларни радикаллашувдан асраш, динлараро тотувликни сақлаш, таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги ишончли мулоқотлардан иборатдир.

Президент Ш.Мирзиёев саммитда нутқ сўзлаб, жаҳон ҳамжамияти эътиборини яна шу мавзуларга қайтди, шунингдек, иқтисодий глобал инқироз хавфи шароитида марказий осиёни жанубий вап Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан боғловчи ишлаб чиқариш ва логистика занжирпларини яратиш борасида ва бошқа муҳим фикрларни илгари сурди.

Ташқи сиёсатимиз очиқлик, прагматизм, ишончни мустаҳкамлашга қаратилган экан, дунёнинг 30 га яқин мамлакати аъзо бўлган ОҲИЧК доирасида унинг доимий аъзоси бўлган ва 2020 йил, ноябрь ойидан бошлаб Инсоний ўлчовда ишонч чоралари бўйича координатор вазифасини бажараётган Ўзбекистон ўз ўрнига эга ва жаҳон сиёсатига ҳам таъсирини ўтказадиган сиёсатни амалга ошира олади.

 

Гулбаҳор Саидғаниева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+