Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси халқимиз муаллифлигида яратилади

08.06.2022 16:06:13

Муносабат

2022 йилнинг май ойи халқимиз ҳаётида ўзига хос воқеликка эга бўлган ой сифатида тарихга муҳрланмоқда. Боиси 17 май куни малакатимиз парламентида энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган икки сиёсий партия – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик патияси фракциялари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суришга қартилган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Шунингдек, 20 май куни Сенат ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилиб, йиғилишда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш катта куч ва масъулият талаб қилиши бунда ҳар бир фуқаро фикрларини тинглаш зарурлиги қайд этилиб, ушбу вазифалар билан шуғулланувчи Конституциявий комиссия ташкил этилди.

Ўтган бир ҳафтада Конституцияни такомиллаштириш учун фуқароларга ўз таклифларини билдиришининг бир неча кўринишдаги имкониятлари яратилди. Жумладан, айни кунда юртдошларимиз Meningkonstitutsiyam.uzпортали ҳамда махсус Telegram-бот ва колл-марказ орқали таклифларини билдиришлари мумкин.

Қисқа вақт ичида ушбу халқ вакиллари томонидан илгари сурилган ташаббус фуқароларимиз ва кен жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Хўш бунга сабаб нимада? Нега ушбу ташаббус қисқа вақт ичида мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда?

Сабаби, ушбу ташаббус минглаб фуқароларимиз кўнглидаги ўзгариш ва ислоҳотларга замин яратиб бериши билан аҳамиятлидир. Барчамизга маълумки, инсон улғайиб, тафаккур дунёси кенгайгани сари унинг ўзига бўлган талаби ҳам ортиб боради. Ўтган йиллар давомида жамиятимиз ва унда илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларда халқимизнинг иштироки ва улар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазаларининг аҳамияти ҳар томонлама ортди. Бунинг натижасида жамиятимизнинг ҳам ислоҳот ва ўзгаришларга бўлган талаби кун сайин ортмоқда.

Фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асносида қабул қилиниши белгиланган қонун ва қарорларимиз янада такомиллашиб, Конституциямизда белилаб қўйилган халқчил моддаларга мослаштирилган ҳолда қабул қилинмоқда.

Аммо бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда рўй бераётган гиёсиёсий вазиятлар, энг аввало, мамлакатимизни келгуси беш йилда ривожлантиришга қартилган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган мақсадларни амалга ошириш нафақат қонунларимизни мустаҳкамлашни, шу билан бирга, Бош қомусимизда ҳам инсон қадрини юксалтиришга қартилган нормаларни янада такомиллаштириб, бугунги замон талбларига мослаштиришни талаб этмоқда.

Сабаби, ушбу стратегиянинг бевосита муаллифи бўлган юртдошларимиз томонидан давлатимиз раҳбарининг Президентлик сайлови тарғиботлари жараёнларида ҳудудларда сайловчилар билан ўтказган учрашув ва мулоқотларида бир неча бор айнан Конуституциямизни бугунги замон талабларига мослаштиришга оид бир қатор таклиф ва ташабуслар билдирилган.

Биргина мисол давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида мулоқтга ташриф бюрган юртдошларимиз томонидан бугун экологик муаммолар кун сайин салбий тус олаётгани, инсонларнинг экология билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби нормалар Бош қомусимизда ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ бўлиши ташаббуси илгари сурилган эди.

Бизга маълумки, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида бугунги глабаллашув жараёнида юрдошларимиз ва мамлакатимиз манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилган ҳолда мамлакат тараққиётини таъминлашга қартилган алоҳида икки йўналиш ва унинг доирасида амалга оширишга қаратилган мақсад ва вазифалар белгиланди. Жумладан, Ҳаракатлар стратегиясидан фарқли равишда бешинчи – Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш ҳамда олтинчи – Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш каби йўналишлар белгиланди.

Галдаги вазифа ушбу йўналиш ва унда белгилаган мақсадлар бугунги замонга мос ҳолатда бажарилишига хизмат қилувчи қонун ва қарорларнинг ҳаётилигини таъминлашдир. Бу эса, ўз навбатида, қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатларимиз учун бош ғоя бўлиб хизмат қилувчи Конституциямизни янгилаб, фуқароларимиз хоҳиш иродасига мослатиришни талаб этади.

Юқорида таъкидланганидек, Конистутуциявий ислоҳотларни бошлаш ташаббуси дастлаб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик патияси томонидан илгари сурилди. Аммо ушбу ташаббусда жамиятда адолат ва қонун устуворлиги, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашни ўз олдиган мақсад қилган “Адолат” социал-демократик партияси аъзоларининг ҳам истак ва хоҳишлари илгари сурилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шу боисдан, биз барча халқ вакиллари жойларда юртдошларимиз билан ўтказилаётган ҳар бир мулоқот ва учрашувларда уларнинг Бош қомусимизни такомиллаштириш юзасидан билдирган ҳар бир фикри ва таклифларини тўлақонли ўрганиб чиққан ҳолда Комиссия аъзоларигача етиб келишини таъминлашимиз даркор.

Зеро, ҳозир халқимиз муаллифлигида ишлаб чиқиладиган Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мамлактимиз тараққиёти, фуқароларимиз турмуш тарзини юксалтириш йўлида қабул қиладиган қонунларимиз учун йўлчи юдуз бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Иномжон ҚУДРАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+