Юрт фаровонлиги йўлида

05.05.2022 10:05:36

“Адолатчилар”  2022 йил 30 апрель «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари,“Адолат” СДП марказий аппарати Сиёсий Кенгаши, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда жами 21 та “Адолат боғлари” ташкил этилиб, 612 дан ортиқ дарахт ва бута кўчатларини экиш ташкил этилди. Бундан ташқари, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги фаол депутатлар томонидан республика бўйича жами 213 та манзарали, 399 та мевали кўчатлар экилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида “Адолатдан янги ниҳоллар”, “Адолатдан келажак учун бир боғ қолсин”, “Ҳар бир ёшга бир кўчат” акциялари ташкил этилди.

Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари ходимлари ҳамда партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича бир қанча хайрия ишларини амалга оширишди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Андижон, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида вақтинча ишламайдиган ва ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ўқимайдиган, аниқ бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ҳамда аёллар маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 18 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

 “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ва ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда Республикасизнинг барча ҳудудларида ҳамда маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, маҳаллалардаги болалар майдончаларини тартибга келтириш мақсадида партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шанбалик ташкил этилди.

Шу билан бирга, партия фаоллари “Энг тоза кўча”, “Энг тоза хонадон”, “Энг обод маҳалла” номинациялари бўйича республиканинг барча туман ва шаҳарлари ўтказилаётган акциялар фаоллик ва жонбозлик кўрсатмоқдалар. Ушбу номинациянинг маҳалла ва сектор босқичи ғолиблари партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирланиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 29 апрель куни Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари томонидан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида доирасида ҳашар ташкил этилди. Бугун 30 апрель куни партиянинг барча маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари билан ҳамкорликда ҳашар ишлари олиб борилмоқда. Депутатларининг ОАВда чиқишлари тадбирларни ёритиш бўйича ҳисобда оммавий ахборот воситаларида жами 6 та бўлиб, 3 бора ОАВларда маҳаллий телеканалда, радиода 3 маротаба ҳамда 26 маротаба ижтимоий тармоқларда чиқишлар амалга оширилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+