100 дан ортиқ тиббиёт фидойилари сафимизга қўшилди

02.02.2024 16:02:51

   Аҳоли саломатлиги-улкан бойлик, жамиятнинг барқарор ривожланишнинг гаровидир. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини қайта шакллантиришни давом эттириш каби устувор вазифалар мақсад қилиб олинган. Бу борада партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши мутахассислари, Халқ депутатлари вилояти, шаҳар ва туман Кенгашларидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ва фаоллар ҳудудларда жамоатчилик назоратини мунтазам олиб бориб, муаммоларни ҳал этиш йўлида ўз таклифларини билдириб келмоқдалар.
   Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникада Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Шаҳноза Аҳмедова “Бошланғич партия фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш- “Адолат” СДП фаолиятида муҳим омил” мавзусида навбатдаги тарғибот тадбирини ўтказди.
   Тадбир давомида 40 нафар аъзолари бўлган бошланғич партия ташкилотининг 2023 йилдаги фаолияти таҳлил этилиб, уни янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва истаклар ўрганилди. Бошланғич партия ташкилотининг янги раиси этиб, поликлиника катта ҳамшираси Кибриёхон Абдуллаева сайланди. Шу куни “Адолат” СДП партияси сафига кириш истагини билдирган жамоанинг яна 100 дан ортиқ шифокор ва ҳамширалари, кичик тиббиёт ходимларига тантанали равишда партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+