2020 йилги фаолият сарҳисоби

26.01.2021 11:01:10

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари партиядошларимиз фаолиятининг 2020 йилги сарҳисоби билан танишдилар. Улар орасида республика, вилоят ва шаҳар-туман газеталарининг ходимлари, блогерлар бор эди.  

Сўзга чиққан вилоят партия кенгашининг раиси Исроил Жўраев ўтган йили бутун дунё аҳлига катта ташвиш туғдирган  тождор вирус пандемияси ишда бир қатор мураккабликлар вужудга келтирганини айтди. Айниқса, карантин даврида фаолият услубини бутунлай ўзгартиришга тўғри келди. Шунга қарамай асосий кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилди.

Масалан, йил давомида партия аъзолари сони 1674 кишига кўпайиб, бугунги кунда 33527 кишини ташкил этмоқда. Бошланғич партия ташкилотлари миқдори ҳам 467тани ташкил этади.

Пандемия шароитида аҳоли хонадонларни ўрганиш, фуқаролар билан бевосита мулоқот ўрнатиш биринчи даражали масалага айланди. Чунки кам таъминланган ва қийин аҳволга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. “Саховат ва кўмак” тадбирларида юзлаб фаолларимиз иштирок этиб, ўзларининг фуқаролик бурчларини шараф билан адо этдилар.

Маълумки, сентябрь ойидан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгач, бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказишга киришилди. Ҳозиргача кенгашларимиз томонидан кўрсатилган беш нафар номзод ғалаба қозониб, депутатлик мақомига эга бўлди. Натижада Норин ва Поп туманлари халқ депутатлари  кенгашларида “Адолат” СДП гуруҳлари тузилди.

Анжуман қатнашчилари партия ташкилотлари айни пайтда ечимини топиш устида ишлаётган муаммолар билан ҳам таништирилди. Улар орасида депутатлар фаолиятини  янада  кучайтириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларининг кўтариб чиқиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш каби йўналишлар бор.

Матбуот анжуманида қатнашчиларнинг “Адолат” СДП ташкилотлари фаолиятига доир саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+