3-декабрь халқаро ногиронлар куни

04.12.2023 09:12:04

1992-йил 14-октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 47/3-сонли қарорига асосан 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинди ва ташкилотга аъзо давлатларни ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказишга чақирди. Шу сабабдан 3-декабрь куни Халқаро ногиронлар кунининг ўтказилиши ногиронларнинг муаммоларига, хусусан, уларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокидан юзага келадиган афзалликка жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, ногиронлар қадри, ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Шу кун муносабати билан “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ахмедов Абдурауф Негматович томонидан бугун «3-декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан шаҳардаги “Варахша” С.Айний», О.Хўжаев» МФЙларда яшовчи 100-дан ортиқ ногиронлиги мавжуд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Саховатпеша депутат Абдурауф Ахмедов томонидан бу анъана бир-неча йиллардан бери тантанали байрам тарзида амалга оширилиб, хонадонларга қувонч ва шодлик улашиб келмоқда. Жами аҳолиси 15 700 дан ортиқ бўлган маҳаллаларда 500 дан зиёд ногиронлиги мавжуд оилаларга ҳар йили ижтимоий, моддий, тиббий йўналишларда ёрдамини аямай келмоқда.

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағрикенглик, меҳрибонликдан беихтиёр фахр-ифтихор туясан киши. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир. Зеро, инсондан меҳр-муҳаббат, одамийлик қолгусидир.

Моҳигул Раҳимқулова,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+