40 нафар ижтимоий кўмакка муҳтожлар  ишли бўлди

30.05.2022 14:05:34

Аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб вазифалардан. Бу борада тадбиркорлар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова  Андижон тумани Наврўз МФЙ Мехнат кўчасида бўлиб, айни шу масалани ўрганди.

Меҳнатда маҳаллий тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади. Улар томонидан яратилган янги иш ўринларига биринчи навбатда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларда яшовчилар қабул қилинмоқда. Тадбиркор Абдурахмон Мирзабахромов бу борада ташаббус билан чиқди. Ўз корхонасига фуқароларни ишга қабул қилишда МФЙ фаолларига юзланди. Натижада кам таъминланган оилаларда яшовчи 40 нафар фуқаро ишли бўлди. Уларнинг   18 нафари хотин-қизлар.

андижон3

 Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Тадбиркор бошчилигида қишлоқ ёшлари томонидан ишлаб чиқарилаётган мебеллар ҳавасингизни келтиради. Харидори ҳам чаққон. Шунга яраша даромадлари ҳам ошмоқда. Асосийси, 40 та оиланинг турмуш фаровонлиги ошди.

Шу куни депутат тадбиркорлар билан учрашиб, давлатимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, соҳа ривожига қаратилган қонунчилик.  

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+