5 ташаббус: Мактабда электрон кутубхона

08.05.2021 12:05:20

Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшларимизни китоб мутолаасига бўлган иштиёқ ва ихлосини ошириш, маънавий дунёсини бойитиш, юксак тафаккур эгалари этиб тарбиялаш бугунги куннинг устувор вазифаларидандир. Бу борада бутун республикамиз бўйлаб салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Китоб дўконлари, кутубхоналар ёшларимиз билан тўлган. Уларнинг мутолаага бўлган завқини янада ошириш, китобга ошно этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ҳаттоки республика миқёсида “Ёш китобхон” кўрик-танлови ҳам ҳар йили ўтказилмоқда. Ушбу танлов доирасида эса минглаб ёшлар китоб ва унинг мутолаасига дўст тутинмоқда.

Бизнинг  Фарғона вилояти Сўх тумани “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-умумий ўрта таълим мактабида ҳам маърифат учқунлари янада нур сочди. Сабаби, мактабимизда туман прокурори Ф.Абдувалиев ташаббуси билан электрон кутубхона ташкил этилди. Бундан бутун мактаб аҳли ва ўқувчи ёшлар балки уларнинг ота-оналари ҳам чексиз қувончга тўлдилар. Ушбу ҳурсандчиликдан илҳомланиб, партиянинг “Ёшлар – эртамиз келажаги” лойиҳаси дорасида мактаб миқёсида китоб мутолааси бўйича тадбир ташкил этилди. Зеро, кўнгилларни обод этиб, зиё улашмоқлик ҳам саховат, ҳам юксак маънавият белгисидир. Шундай экан, маърифатга, китоб мутолаасига қалбларимизни ошно этайлик.

 

Қодирбек АМИРБЕКОВ,

Халқ депутатари Сўх туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+