8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

07.03.2024 12:03:19

Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси ҳамда “Адолат” СДП ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Бирлашма аъзолари, Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадахожаева бошчилигида партия фаоллари ва депутатлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан меҳмонлар иштирокчи хотин-қизларни гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.


Тадбир якунида иштирокчиларга “Афғонистондан 40-армия қўшинларини чиқарилганлигининг 35 йиллиги” кўкрак нишонлари ҳамда партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+