80 ёшли онахонга депутат томонидан ёрдам кўрсатилди

23.12.2022 15:12:51

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Матибаев Ташпўлат Балтабаевичга пойтахтимизнинг Қўйлиқ даҳаси «Маданият» МФЙда истиқомат қилувчи 80 ёшли Саидова Озодаонадан мурожаат келиб тушди.

Мурожаат юзасидан масала ҳал этилиб, онахоннинг «Сиҳатгоҳ» санаториясида 12 кун бепул даволаниб, соғлиғини тиклаб олиши учун депутат томонидан йўлланма олиб берилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу онахон 40 йилдан ортиқ вақт давомидаги меҳнат фаолиятида ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги фуқароларга, маҳаллага хизмати сингган, фидойи жонкуяр сифатида эътирофларга сазовор бўлган.

Меҳринисо ЯКУБОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+