86 та маҳалла ёшлари майдонга тушдилар

08.12.2020 12:12:27

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ва Чироқчи туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида белбоғли кураш мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу масобақада спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган 86 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари майдонга тушдилар.

Белбоғли кураш мусобақаси ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди. Майдонда кўплаб ёшлар ўз тайёргарликларини намойиш этдилар. Белбоғли кураш мусобақасида фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг қимматли совғалари билан тақдирландилар.

Собир АҲМЕДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+