Адолат билан тараққиётга эришамиз

20.10.2021 09:10:47

Қоракўл туман Маданият марказида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили қоракўлликлар билан учрашди.

Тадбирда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда сайловда илк маротаба қатнашувчи ёшлар иштирок этишди.

Ишончли вакил Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, йиғилганларни номзоднинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг номзоднинг сайловолди дастури йиғилган иштирокчиларга батафсил таништирилди.

Хусусан, сайловолди дастурга кўра, адолат ақидасини ҳаётимизнинг бош мезонига айлантириш, жумладан, барча соҳада таълим, тиббиёт, ижтимоий соҳа, иқтисодиёт, суд-ҳуқуқ каби қатор йўналишларда бирдек адолат ақидаси мужассам этилганлиги қайд этилди.

Ишончли вакил йиғилганларни сайловолди дастур билан таништиргандан сўнг депутатлар, таълим соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар сўзга чиқиб номзоднинг дастури тўғрисида ўзларининг ижобий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар ҳамда сайловда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришларини таъкидладилар.

Фикр-мулоҳазаларга, таклиф ва тавсияларга бой бўлган тарғибот тадбири сўнгида ишончли вакил сайловчиларнинг қизиқтирган саволларига аниқ ва батафсил жавоблар берди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+