“Адолат”чилар – озодалик тарафдори

29.04.2021 09:04:57

Партия ташаббуси билан “Ҳар туманда бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида вақтинча ишсиз, ёрдамга муҳтож оилалардаги фуқаролар доимий иш ўрни билан таъминланмоқда. 2020 йилда Лойиҳа доирасида 1750 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 856 нафарини ёшлар, 894 нафарини аёллар ташкил этади. Шу билан бирга 42 нафар ёшга кредит олишига кўмаклашилди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Республика қон қуйиш марказида ўтказилган беғараз донорлик акциясида бемор болажонларга ҳаёт бағишлашга бел боғлаган юртдошларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар. Акция доирасида Республика бўйича жами 904 нафар кўнгиллилар иштирок этиб, 166 литр қон топширилди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашда фидойилик кўрсатаётган шифокорларни  тақдирлаш мақсадида партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари томонидан “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилди.

2020 йил мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 4536 та депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг 79 фоизи ижобий ҳал этилди. Тегишли масалалар юзасидан 1221 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.

2020 йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан Республика бўйича жами 4478 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Унда 26 994 та хонадон ва 1568 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган 5381 та мурожаатлар юзасидан 1289 та депутатлик сўровлари юборилиб, 650 дан ортиғи ижобий ечимини топди. 4700 дан ортиқ мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

2020 йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 1930 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 879 таси партия депутатлик гуруҳлари ва фаоллари томонидан тегишли ижро органларига сўровлар чиқариш орқали ҳал этилган бўлса, 496 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали масалага ечим топилди.

Партиянинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия лойиҳалари доирасида жойлардаги депутатлик корпуслари маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига 100 дан ортиқ масалалар киритилди.

Соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда “Ақлли тиббиёт” тизимини жаҳон андозалари даражасида шакллантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий палата билан ҳамкорлик Меморандуми ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Натижада, қайд этилган таҳлиллар асосида вазирлик ва партия фракцияси томонидан тайёрланаётган таклифлар асосида “Соғлиқни сақлаш Кодекси” лойиҳаси киритилди.

 

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+