“Адолат” кубоги кимга насиб этади?

03.05.2021 14:05:16

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан ва Пахтаобод туман кенгашлари томонидан ёшларни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, спортнинг оммавийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.   Ҳар икки туман кенгашлари ташаббуси билан бошланган “Адолат” кубоги учун” спорт ҳафталиги  айни шу мақсадга қаратилган.

Ҳафталик доирасида Избоскан туманидаги Спорт мактабида футбол ва муатай бўйича беллашувларда 2009-2012 йилларда туғилган ёш спортсеварлар ўзаро куч синашдилар. “Адолат” СДП байроғи остида майдонга тушган иштирокчиларнинг дадил ҳаракатлари тамошабинлар томонидан олқишланди.

Ҳали ҳаммаси олдинда. Спортнинг яна бир неча тури бўйича ўқувчилар беллашадилар. “Адолат”  кубоги кимга насиб этишини кузатамиз.    

Дилфуза АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+