“Адолат”нинг фаол адолатчи аёли

06.06.2022 14:06:57

“Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши томонидан 2021 йилда ўтказилган “Адолатли қайнона” кўрик танловининг маҳалла ва шаҳар босқичи ғолиби Манзура Аҳмедова ҳозирда ҳам партиянинг шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган "Адолатнинг фаол адолатли аёллари клуби" аъзоси сифатида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Манзура Аҳмедова партиянинг фаол “Адолатли қайнона”си сифатида ўзи яшаб келаётган Когон шаҳри “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, нотинч оилалар, жазони ўташ муассасаларидан қайтган аёллар билан ишлаш, уларнинг оилаларидаги маънавий муҳитни яхшилашга кўмаклашиш ишларида доимий равишда фаоллик кўрсатиб, ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан кўплаб самарали натижаларга эришмоқда.

Маълумот ўрнида, шаҳардаги “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли сони 2135 нафарни ташкил этади. Шундан аёллар сони 1034 нафардан иборат. Хонадонлар сони 558 та, оилалар сони эса 598 тага етган. Ҳудудда “Темир дафтари”да 3 нафар, “Аёллар дафтари”да 29 нафар, “Ёшлар дафтари”да эса 1 нафар фуқаро рўйхатда туради. Маҳалла фуқаролар йиғинида ибратли оилалар сони 8 тани, намунали оилалар сони 13 тани ташкил этади.

Партиямизнинг фаол адолатчи аёли Манзура Аҳмедова ташаббуси билан яқинда “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ажрим ёқасига келиб қолган нотинч 6 та оиладан 4 та оилани яраштиришга эришилди. Маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда, нотинч оилалардаги келишмовчиликларга барҳам беришда фаол адолатчи аёлимиз М.Аҳмедованинг муносиб ўрни бор.

Когон шаҳримизда “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳамда “Адолат” кўчасининг борлиги менинг қалбимга ажиб бир қувончни солади. Негаки, мен “Адолат” социал-демократик партиясининг “адолатчи” аёли сифатида шу маҳаллада фаолият юритмоқдаман. Ушбу партиянинг фаоли сифатида, маҳаллада низоли оилалардаги муҳитни яхшилашда ўзимнинг ҳиссамни қўшаётганимдан бениҳоя хурсандман. “Адолат” СДПнинг фаоли бўлганимдан фахрланаман, - дейди М.Аҳмедова.

Ҳар бир маҳаллаларда партиямизнинг фаол адолатчи аёли бўлиши халқ орасида партия танилувчанлигини оширишга хизмат қилади. Зеро, республикамиз бўйлаб барча жойларда партиямизнинг М.Аҳмедовадек фаол адолатчи аёли бўлса нур устига аъло нур бўлади.

Мактуба ХАМРОЕВА,

“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+